Сурхондарёда “Транспорт, йўл, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси бирлашган қўмита кубоги” учун мини — футбол тури мусобақаси ўтказилди.

Сурхондарё  вилоят  “Транспорт, йўл, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси бирлашган қўмита кубоги” учун “Cпортнинг мини — футбол тури бўйича Тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот, муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар  ўртасида спортнинг мини — футбол тури   мусобақаси ўтказилди.

Ўтказилган мини футбол  спорт мусобақасида 36 жамоа  ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Мазкур  ташкил этилган мусобақанинг саралаш мусобақасида Тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот, муассасаларда фаолият олиб бораётган касаба уюшма аъзолари  иштирок  этишди.

“Ушбу  мусобақалардан кўзланган  асосий мақсад, меҳнат жамоаларида соғлом турмуш  тарзини тарғиб қилиш,бу орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлашдан  иборатдир дейди,-  тармоқ касаба уюшма қўмита раиси  Б.Хаитов

Сурхондарё  вилоят  “Транспорт, йўл, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси бирлашган қўмита кубоги” учун  ўтказилган спортнинг мини — футбол тури  мусобақасида  Термиз Дарё порти маъсулияти чекланган жамияти 1 ўрин, Шўрчи Автомобиль йўллардан фойдаланиш Унитар корхонаси 2 ўрин, Шерабод Автомобиль йўллардан фойдаланиш Унитар корхонаси 3 ўринни эгаллашиб, “Транспорт, йўл, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси бирлашган қўмита кубоги”  Термиз Дарё порти маъсулияти чекланган жамиятига насиб этди.

 Шунингдек,  мазкур  беллашувда “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши ярим ҳимоячи”, “Энг яхши тўп урар”, “Энг интизомли ўйинчи”, “Энг аҳил жамоа” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар номи эълон қилиниб, ғолиб ва совриндорлар вилоят  тармоқ касаба уюшма  қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

 

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email