Янги йил байрами кўтаринки руҳда нишонланди

Айни кунларда Ўзбекистоннинг барча  шаҳар ва туманларида Янги йил байрамини кўтаринки руҳда нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Туман ва шаҳарлардаги марказий хиёбонлар, майдонларда байрам арчалари ўрнатилиб, безатилмоқда.
Шу муносабат билан,Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Сурхондарё вилоят  бирлашган касаба уюшма  қўмитаси томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ишчи ходимларнинг фарзандларига арча томошаларига, спектаклларга ташриф этиши ташкиллаштирилиб, Янги йил арча байрами тадбирида Қорбобо  болажонларга ўз совғаларини улашди.

Янги йил байрам тадбирида  тармоқ тизимидаги  Термиз Дарё порти, вилоят автойўл тизими ва курилиш ташкилотлари ишчи ва ходимлари хамда коллеж ўқитувчиларининг фарзандларидан 400 нафарига,  шу жумладан,  50 нафар “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига  Маннон Уйғур номидаги Сурхондарё вилоят Мусиқали драма театрида “Янги йил саргузаштлари” номли мусиқали спектакль намойиш этилди.

Print Friendly, PDF & Email