Ходимларнинг дам олиш кунлари мароқли ва мазмунли бўлди

PHOT0560.JPG

Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма  қўмитаси 2018 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида  қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги  фармонига асосан  давлат  байрамлари  даврида,  қонунчиликда  белгиланган дам  олиш ва  ишланмайдиган  байрам  кунларида  фуқароларга  тўлиқ  ва  фойдали дам олиши учун  қўшимча шароитларнинг яратилишини таъминлаш доирасида   зарур чора тадбирлар режаси  ишлаб чиқилди.

PHOT0538.JPG

Мазкур фармонга мувофик, тармоқ  тизимидаги Термиз  туман Автомобиль йўллардан фойдаланиш Унитар корхонаси  ҳамда Термиз Архитектура ва қурилиш касб хунар коллежи  мехнат жамоаси ўртасида  фармоннинг  мазмун  моҳияти ва мақсади тўғрисида  тушунтириш  ишлари олиб борилди.

Тармок тизимидаги 200 нафардан зиёд  ходимларнинг оила аъзолари билан биргаликда  Ал- Хаким Ат-Термизий зиёратгоҳида бўлишди.Зиёратчилар  Термиз шаҳрининг диққатга сазовар жойларида бўлишиб, шахарнинг бунёдкорлик  ва  ободончилик  ишлари  билан  яқиндан танишдилар.

Жарқўрғон   Автомобиль  йўллардан  фойдаланиш  Унитар  корхонасида   бўлиб ўтган  йиғилишдан  кейинги,  Жарқўрғон   мусиқа  ва санъат мактаби ўқувчиларининг байрам чиқишлари  ходимларнинг дам олиш кунини  мароқли ўтказилишида катта ҳисса  бўлди.

Print Friendly, PDF & Email