Тошкент-Чимкент йўналишида автобус қатновлари йўлга қўйилди.

Мухтарам Президентимиз Ш. М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22-23 март кунлари Қозоғистон Республикасига давлат ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси ҳукумати ўртасида 2006 йил 20 мартда имзоланган халқаро автомобил қатновлари тўғрисидаги Битимга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш хақидаги Баённома имзоланган эди.

 Шу муносабат билан жорий йилнинг 5 январь куни Тошкент автовокзалида Тошкент-Чимкент-Тошкент халқаро автобус йўналишининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи Дехқонов Даврон Тулқинович  ва Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси маслахатчиси сўзга чиқиб икки қардош халқларнинг бунданда яқинроқ иноқлашишига замин яратувчи хамда Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикалари ўртасида қадимдан келаётган анъанавий дўстона алоқалар ва ўзаро муносабатларнинг янада олий даражада имзоланган хужжатнинг ва келишувларнинг амалий натижаси эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Мазкур автобус қатновининг йўлга қўйилиши ижтимоий-иқтисодий ва туризм соҳаси ривожига ҳам хизмат қилади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари азалдан ёнма-ён яшагани, қавму қариндош эканлиги икки мамлакат ўртасидаги транспорт алоқаларига кенг йўл очилгани ва ҳамкорликда янги уфқлар забт  этилишига сабаб бўлади.

  Бутун йўналиш ва сафар давомида йўловчилар хавфсизлигини ва харакат жадвалига риоя этилишини таъминлаш мақсадида, барча автобуслар уларнинг харакатини масофадан кузатиш (GPS) тизими билан жиҳозланган, йўналишда ҳар икки томондан жорий йилнинг 8 январидан  5 тадан, жами 10 та автобус фаолият кўрсатади.

Йўналиш масофаси 145 километр ва йўлдаги тахминий вақт 3 соатни ташкил этади. Биринчи автобус қатнови 5 январ Тошкент вақти билан соат 8-00 да синов тариқасида “Тошкент автовокзалидан “Тошкент-Чимкент-Тошкент” йўналишида илк автобус чиқиб Ўзбекитоннинг “Ғишт кўприк ” ва Қозоғистоннинг “Жипек жоли” чегара-назорати постларидан ўтди. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида иккала давлат чегара ва божхона пунктларида навбатсиз махсус каридор орқали ўтказилди.

Бу каби оламшумул тадбирда касаба уюшмаларининг ҳам иштироки таъминланди. Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши вакиллари ҳам Тошкент-Чимкент йўналишидаги автобусда Чимкент шаҳридаги диққатга сазовор жойларида бўлишди. Ўз навбатида қозоқ биродарларимиз ҳам Тошкентнинг Мустақиллик майдони ва тарихий кадамжоларида бўлишди. Бу ўринда икки миллат ўртасидаги ўзаро тотувлик ва миллатлараро бағрикенгликни кўриш мумкин.

 

Print Friendly, PDF & Email