Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги йирик корхоналар иш берувчи вакиллари, 40 нафардан ортиқ касаба уюшма қўмитаси раислари иштирокида жорий 2018 йилда тармоқ ходимларининг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиш, дам олиш кунлари даврида улар, уларнинг оила аъзоларининг Республика бўйлаб саёҳат ва зиёратларини ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 28 декабрда кабул қилинган ПФ-5290-сонли “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида кўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда режалар белгилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасига бағишланган семинар-йиғилиш ўтказилди.
Тадбирга таклиф этилган тарих фанлари номзоди, Самарқанд архитектура қурилиш институти тарих кафедраси доценти К.Г.Ганиев Президентимизнинг Республика олий Мажлисига Мурожаати ва “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида кўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маъруза қилди.
Савол-жавоб ва баҳс мунозаралардан сўнг, семинар иштирокчилари кун тартибидаги масалалар юзасидан бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаларини белгилаб олдилар.
Семинардан сўнг, тармоқ касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитасининг Раёсат йиғилиши ўтказилиб, унда бирлашган қўмитанинг 2017 йилдаги фаолияти якунлари батафсил муҳокама қилиниб, 2018 йилдаги устувор вазифалари белгилаб олинди.
Йиғилишдан сўнг, суҳбат ва музокаралар бир пиёла чой устида давом эттирилиб, 2017 йил давомида алоҳида ўрнак кўрсатган корхоналар касаба уюшма ташкилотлари ва фаоллари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: