Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти , буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида.”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти Автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармасига қарашли Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида 2018 йил 26 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, Мустақиллигимиз асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб “ХОТИРАНГИЗ ҚАЛБЛАРДА МАНГУ” мавзусида хотира кечаси бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда корхонанинг 85 нафар ишчи-хизматчилари, меҳнат Фахрийлари, ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг аъзоси, “Маърифат” газетасининг Жиззах вилояти бўйича мухбири, Халк депутлари Зомин тумани Кенгаши депутати А.Содиқов, ЎзЛиДеп Зомин туман Кенгаши аппарат раҳбари И.Азимов, маъсул котиби П. Нурматовлар иштирок этишди.
Зомин тумани йўллардан фойдаланиш корхонаси касаба уюшма қўмитаси раиси Хўжамқулова Н. ўз маърузасида Биринчи Президентимиз, Мустақиллигимиз асосчиси И.Каримовнинг давлат раҳбари сифатида олиб борган қарийб 30 йиллик шижоатли ва тинимсиз меҳнати билан Ватанга хизмат қилиш, Ватанни севиш йўлида биз учун ибрат мактабини яратгани, халқимиз фаровонлиги йўлида қилган беқиёс хизматлари ҳақида айтиб ўтар экан, унинг буюк сиёсатчи, тинчликпарвар ва халқпарвар давлат раҳбари, доно ислоҳотчи ва комил инсон сифатида, мамлакат фаровонлиги, юрт озодлиги ва ободлиги йўлида амалга оширган беқиёси ишлари тарих саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан муҳрланиши, Ислом Каримов номи эса халқи, юрт манфаатини ҳамма нарсадан устун қўйиб, шу мақсад йўлида катта меҳнат қилган буюк давлат арбоби, доно сиёсатчи, том маънодаги ватанпарвар инсон сифатида асрлар оша яшай-веради, дея таъкидлади.
Тадбир қатнашчилари бугунги дориломон кунлар, озодлик файзу-барака ҳам ўз-ўзидан келмагани, Биринчи Президентимининг юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлидаги эзгу ишлари, демократик ҳуқуқий давлат яратиш ва фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш йўлида олиб борган ишларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар. Ушбу тадбир барча қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: