Президентнинг «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Сурхондарё кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш фойдаланиш корхонаси томонидан йил давомида самарали меҳнат қилган 150 нафардан иборат мехнат фахрийлари, йул усталари, машинист — ҳайдовчилар, техник-механик ходимлар иштирокидаги “Шарқ гавхари” деб ном олган Самарқанд шаҳрига уюштирилган саёҳати шу вақтда айни муддао бўлди.
Саёхатчилар йўл-йўлакай гўзал манзараларга, янги барпо этилаётган мевали боғларга, йўл ёқасидаги ранг-баранг гулзорларга назар солиб, Самарқанд халқининг миришкорлиги, ҳар сохада тадбиркорлигига тасаннолар айтишди.
Минг-минглаб сайёҳлар, зиёратчи юртдошларимизни қарши олаётган қўҳна Самарқанддаги ўзгаришлардан кўнгиллари тоғдай кўтарилди.
Имом Ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Регистон ансамбли, Бибихоним мадрасаси, Амир Темур Мақбараси, Улуғбек расадхонаси, Шоҳи-Зинда мажмуаси, Ҳазрати-Хизр масжиди мажмуаси каби зиёратгоҳ ва тарихий обидаларнинг кўрки ҳаммани ҳайратга солди.
Ҳар бир касаба уюшма фаолларининг кўзларида олам-олам қувонч, кўнглидан кечаётган шукроналик, маданий тадбир уларда катта таассурот қолдирганидан далолат беради.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: