“Шарқ гавхари” деб ном олган тарихий Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди

Президентнинг «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Сурхондарё кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш фойдаланиш корхонаси томонидан йил давомида самарали меҳнат қилган 150 нафардан иборат  мехнат фахрийлари,            йул усталари, машинист — ҳайдовчилар, техник-механик  ходимлар иштирокидаги  “Шарқ гавхари” деб ном олган Самарқанд шаҳрига уюштирилган саёҳати шу вақтда айни муддао бўлди.

Саёхатчилар йўл-йўлакай гўзал манзараларга, янги барпо этилаётган мевали боғларга, йўл ёқасидаги ранг-баранг гулзорларга назар солиб, Самарқанд халқининг миришкорлиги, ҳар сохада тадбиркорлигига тасаннолар айтишди.

Минг-минглаб сайёҳлар, зиёратчи юртдошларимизни қарши олаётган қўҳна Самарқанддаги ўзгаришлардан кўнгиллари тоғдай  кўтарилди.

Имом Ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Регистон ансамбли, Бибихоним мадрасаси, Амир Темур Мақбараси, Улуғбек расадхонаси, Шоҳи-Зинда мажмуаси, Ҳазрати-Хизр масжиди мажмуаси каби зиёратгоҳ ва тарихий обидаларнинг кўрки ҳаммани ҳайратга солди.

Ҳар бир касаба уюшма фаолларининг кўзларида олам-олам қувонч, кўнглидан кечаётган шукроналик,   маданий тадбир уларда катта таассурот қолдирганидан далолат беради.

Print Friendly, PDF & Email