Оналик ва болаликни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда

Президентимиз  раҳнамолигида  аҳоли  саломатлиги,  айниқса, оналик  ва  болаликни  муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу  борада  кенг  кўламли  ишлар  амалга  оширилиб, меҳр  ва  мурувватга  ташна  қалб  эгалари  –  имконияти чекланган болаларни  маънавий  ва  моддий  қўллаб  қувватлаш,  уларнинг  ҳолидан хабар  олиш,  эҳтиром  билдириш,  кўнглини  кўтариш, хурсандчилик ва юқори  кайфият  шу  билан  бирга  уларга  ҳамиша  эъзозда  эканликларини ҳис  қилиш  тўйғуларини  бахш  этиш  кўзланган.

 “Олимқурилиштранс” хусусий корхонаси ишчиси Кучкинов Тангирнинг  9 ёшли қизи Шаҳло  анча йиллардан бери ногиронлик аравачаси билан таъминланмаган  эди.

 Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма  қўмитаси ташаббуси билан “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси билан хамкорликда 8 март хотин кизлар байрами  муносабати билан корхона ишчиси Кучкинов Тангир қизи Шаҳло  ногиронлар аравачаси  билан таъминланди.

 Мақсадимиз – ногирон  болаларнинг  жамиятда  ўз  ўрнини  топишга  кўмаклашиш, соғлом  тенгдошлари  билан  мулоқот  ўрнатишини  таъминлаш,  ижтимоий  мослашувидаги  ноқулайликларга  барҳам  беришдан  иборатдир.

 

Print Friendly, PDF & Email