Байрам шодиёналари юрт кезмоқда !

                     

Жорий йилнинг 6-март куни “Узавтодарётранс” агентлиги Андижон вилоят худудий бўлимида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси билан хамкорликда 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни”байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга вилоятда ахолига пуллик транспорт хизмати кўрсатувчи маъсулияти чекланган жамиятларида фаолият олиб бораётган аёллар таклиф этилди. Тадбирни худудий бўлим бошлиги Ўткирбек Машрапов табрик сўзи билан очиб берди. Барча йигилган тадбир қатнашчиларига байрам совгалари тарқатилди ва байрам дастурхони безатилди. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасида “Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан ташкил этилган “Аёллари қадр топган юрт”номли маданий-маърифий тадбирда иштирок этдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email