Жорий йилнинг 30 апрел куни Самарқанд архитектура-қурилиш институти “Қурилишда менежмент” кафедраси томонидан “2018 йил фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” га бағишланган Дастур доирасида “Қурилишни бошқаришда инновацион ғоялар ва уларни қўллаш истиқболлари” мавзусидаги талабаларнинг илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.
Семинарда институтнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича проректори У.Худояров, молия-иқтисодиёт ишлари бўйича проректори А.Ражабов, институт ходимлар ва талабалар бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси А.Ахунжанов, илмий бўлим бошлиғи У.Хушвақтов, ўқув бўлими бошлиғи М.Ходжабеков, факультет декани У.Назаров, кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.
Семинар давомида “Менежмент” таълим йўналишининг иқтидорли талабаларидан 16 нафарининг илмий мақолалари эшитилди. Семинар натижалари бўйича талабалар маърузаларининг тўплами чоп этилди.
Қизиқарли савол-жавоблар остида ўтган илмий-амалий семинар ғолиблари ва фаол иштирокчиларга институт ходимлар ва талабалар бошланғич касаба уюшма қўмитасининг ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан ташкил этилган диплом, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: