Ишчи-хизматчилар ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватланмоқда

“Ватан остонадан бошланади”, — дейдилар кўпни кўрган доно қарияларимиз. Шу сабабли, Термиз дарё порти маъсулияти чекланган жамияти хизматида бўлган, жамиятда ишлаб, бугунги кунда нафақада бўлган, ёлғиз қарияларга, боқувчисини йўқотган 100 нафардан кўп кам таъминланган  оилаларга озиқ-овқат  махсулотлари тарқатилди.

Озиқ — овқат махсулотларини олган  ходимлар юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини бардавом бўлишини тилаб, бу каби эзгу ишларга ҳиссаси қўшилган инсонлар ҳақларига дуолар қилишди. Бу ўтказилган тадбирлар улар оила аъзоларини, яъни ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанга муносиб инсон қилиб тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Бундан ташкари жамиятда меҳнат қилаётган ишчи-хизматчилар иштирокида  “Хотира ва қадрлаш куни” байрамлари арафасида кўчаларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари хам бажарилди.

Print Friendly, PDF & Email