Етти пир зиёрати

Қадим Бухоро шаҳрига келган киши ушбу муқаддас заминда қўним топган етти буюк авлиё – пирлар қабрини зиёрат қилиши мақсадга мувофиқ. Неча замонлардан буён бу анъана давом этиб келмоқда. Бунинг учун Хожа Абдуҳолиқ Ғиждувоний (Ғиждувон), Хожа Ориф Моҳитобон Рeвгарий (Шофиркон), Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий (Вобкент), Хожа Али Роминатий (Ромитан), Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий (Ромитан) ва Хожа Муҳаммад Баҳовуддин Нақшбандий (Когон) қабрлари жойлашган масканлар кетма-кетликда зиёрат қилинади.

Сурхондарё вилоят  давлат архитектура қурилиш назорат инспекциясининг бир гуруҳ саёхатчи касаба уюшма фаолларига уларнинг ҳаёти, ислом дини ривожига қўшган улкан ҳиссаси, «Кўнглинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин» деган ғоянинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.

Саёхат давомида Ўзбекистон буюк алломалар юрти эканини, халқимиз тарихи ва маънавияти тўғрисида таъкидланиб, саёхатчилар Бухородаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилдилар, диққатга сазовор масканлар билан танишдилар.

Ёдгорликлари, меҳмондўст одамлари, умуман, барчаси ҳайратланарли. Бухоро сафар таассуротларининг натижасида саёхатчиларимизнинг Ўзбекистонга қизиқиши яна бир бор ортганлигига гувоҳ бўлдик.

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email