Спартакиада-дўстлик байрами!

Қашқадарё вилоят транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнат қилаётган ишчи ходимларни соғломлаштириш ва мунтазам равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини олиб боришни тарғиб этиш мақсадида 2018 йилнинг 22 май куни Қарши Муҳандислик иқтисодиёт институтининг “Спорт комплекси”да тармоқ вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитасининг 5-сонли “Саломатлик” спартакиадаси ўтказилди. Мусобақада иштирокчилар спортнинг қўйидаги: АРМ рислинг, Тош кутариш, Енгил атлетика, Арқон тортиш ва Волейбол турлари бўйича беллашишди.

Спартакиада мусобақасида 12-та комонда вакиллари иштирок этишиб, унда жами бўлиб, 192-нафар эркак ва аёл спортчи ходимлар иштирок этишди.

Спартакиада мусобақаси дўстона беллашув остида, байрамона рўҳда ўтказилиб, ҳакамлар томонидан одилона ҳакамлик қилиниб борилди ва ғолиблар аниқланди. Мусобақа натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида 3-ўрин Чироқчи Бешчашма қурилиш касб-ҳунар коллежи жамоасига, 2-ўрин Қамаши Ёртепа қурилиш ва саноат касб-ҳунар коллежи жамоасига ва ниҳоят 1-ўрин Ғузор транспорт касб-ҳунар коллежи спортчи жамоаларига насиб этишиб, ғолиблик шоҳсупасидан ўрин эгаллашди.

Мусобақа якунида ҳар бир спорт тури бўйича 1-2-3 ўринни  эгаллаб ғолиб бўлган иштирокчиларни касаба уюшмасининг махсус дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email