1-июнъ “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Қувасой шаҳарида “Қувасойцемент” акциядорлик жамиятининг “Рохат” номли маданият уйи маъмурияти билан келишилган ҳолда 300 нафар корхона ходимларнинг ва шахардаги кам таъминланган оилалар фарзандлари учун “Чақмоқ” ва “Феруз” рақс гурухлари иштирокида концерт дастури ва театрлаштирилган байрам томошаси ўтказилди.
Касаба уюшмаси ва иш берувчилар ҳисобидан болаларга 1 млн 800 минг сўмлик турли китоблар ва ширинликлар тарқатилди.
Шунингдек, тизимдаги 10 дан ортиқ бошланғич ташкилотлар томонидан вилоятнинг бошқа шахар туманлардаги истирохат боғларида 600 нафардан ортиқ кам таъминланга оилалар фарзандларига байрам муносабати билан бепул хар хил ширинликлар ва музқаймоқлар таркатилди, ушбу мақсадлар учун касаба уюшма қўмиталари хисобидан 2 млн. 500 минг сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: