“Ёшлар келажак – бунёдкори”

2018 йилнинг июнь ойида Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти бирлашган касаба уюшма қўмитасининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти — Наманган шаҳарида жойлашган қурилиш ва дизайн коллежида “Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида Наманган шаҳар прокуратураси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар бўлими, Наманган шаҳар меҳнат бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлиги бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Унда “МРТ текстил” масъулияти чекланган жамиятидан 80 та, “Мирай текстил” масъулияти чекланган жамиятидан  62 та, “Нано текстил импекс” масъулияти чекланган жамиятидан  25  та, “Фахр нур сервис” масъулияти чекланган жамиятидан 4 та , Наманган тоза ҳудуд Давлат Унитар Корхонасидан 88 та, “Нам текс” масъулияти чекланган жамиятидан   55 та, “Нафис гроп” масъулияти чекланган жамиятидан   50 та, “Кафолат суғурта компанияси” Акционерлик жамияти Наманган вилоят филиалидан 35 та иш ўрни билан ярмаркада иштирок этишди. Жами 399 та иш ўрнига коллеж битирувчиларидан 150 нафари иш билан таъминланиб, ўз ўрнида тегишли ташкилотлар билан меҳнат шартномалари имзоланди.

Print Friendly, PDF & Email