Мамлакат иқтисоди ва саноати ривожланишида ишлаб чиқариш корхоналарининг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Корхона томонидан ишчи-ходимлар меҳнатининг муносиб рағбатлантирилиши эса ишлаб чиқариш сифати ва самарадорлигининг ошишига хизмат қилади. “ОҲАНГАРОНЦЕМЕНТ” корхонасида ишчи-ходимлар меҳнатини муносиб тақдирлаш, саломатликларини мустаҳкамлаш, улар орасида тиббий маданият, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш юқори даражада десак муболаға бўлмайди.
Жумладан, куни-кеча корхонанинг 32 нафар ишчи-ходимлари тарихий Бухоро шаҳрига 3 кунлик саёҳатга бориб қайтишди. Саёҳатни уюштириш учун 7 млн.дан ортиқ маблағ сарфланди. Бундан ташқари, ўтаётган йил бошидан жорий санагача соғломлаштириш дастури бўйича 32 миллион сўмга яқин маблағ сарфланиб, 75 нафар ишчи-ходим “Чорвоқ” оромгоҳида, 20 нафари эса “AVENY PARK” меҳмонхона комплексида дам олишди.
Ёзнинг иссиқ кунлари бошланган ушбу даврда Тошкент вилоятининг сўлим масканларидан бирида жойлашган “Оқтош” санаторийсида 10 нафар, “Янгиобод” оромгоҳида 12 нафар ишчи-ходимларга дам олишлари учун бепул йўлланмалар берилди. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида жойлашган “Чортоқ”, “Чимён”, “Бўстон”, “Умид гулшани” каби санаторийларда 55 фоиз имтиёзли йўлланмалар билан 16 нафар ишчи дам олиб келди. Бунинг учун корхона қарийиб 14 миллион сўм маблағ сарфлади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: