Муносиб меҳнат шароити

“Трансйўлқурилиш” давлат унитар корхонасида 1268 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Корхонанинг республика бўйича 14 та филиал ва ҳудудий мобил бўлинмалари бўлиб, ҳар бир участкада меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис лавозими жорий этилган.

Корхоналарда касаба уюшма ташкилотлари ва иш берувчилар ўртасида жамоа шартномалари орқали мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ишчи-ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларини текшириш юзасидан ишлар касаба уюшма қўмитаси иштирокида амалга оширилмоқда.

Меҳнат шароити зарарли ва хавфли ишлаб чиқаришларда ишловчи ходимларга махсус кийим-бош, пойабзал, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари бепул берилмоқда. Шунингдек, зарарли ишларда фаолият юритаётган ходимларга бериладиган имтиёзлар жамоа шартномаси орқали кафолатланган. Шу билан бирга, ходимларнинг тиббий кўриги доимий йўлга қўйилган.

Print Friendly, PDF & Email