Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш бўйича Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан махсус тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.
Ушбу дастурдан аввало кенг оммага, айниқса, ёшларга мустақиллик йилларида инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларининг мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган тадбирлар ўрин олган. Айни кунда меҳнат жамоаларида ташкил этилаётган ушбу тадбирлар орқали кенг жамоатчиликка аҳоли, хусусан, кекса авлод вакиллари, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида тизимли ишлар олиб борилаётгани, юртимиздаги тинчлик ва осувда ҳаёт учун шукроналик, Ўзбекистон эришаётган ютуқ ва марралар дунё ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилаётгани етказилмоқда.
Шу мақсадда барча меҳнат жамоаларида мустақиллигимиз берган имкониятлар, қўлга киритилган ютуқлар, шунингдек, “Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай янги марраларни эгаллашимиз керак?” деган ғояни илгари сурган тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, “Маънавият соатлари” ҳамда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этувчи маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: