Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Тошкент шаҳар ташкилотлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси хизматидаги “Трансйўлқурииш” компанияси Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан 26 декабрь куни юртимизга кириб келаётган Янги йил байрами муносабати билан тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ва “Меҳнат шухрати” ордени, “Мустақилликнинг 10 йиллиги ва 20 йиллиги”, “Олтин қалам” нишонлари соҳибаси – шоира Зульфия Муминова; Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухаррири, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Озода Бекмуродова; “Трансйўлқурилиш” Давлат унитар корхонаси; «Ўзйўлмашсервис» илмий-ишлаб чиқариш Давлат унитар корхонаси; “Трансйўлқурилиш махсус пудрат” МЧЖ ходимлари қатнашдилар.
Йиғилишни «Трансйўлқурилиш» ДУК компаниясининг касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Казакбаев олиб борди.
Тадбирда Янги йил Байрами миқёсида боғ-роғлар, хиёбонлар барпо этилиб, автомобиль йўллар жаҳон андозалари даражасига келтирилаётгани, буларнинг барчаси юртимизда тинчлик ва осойишталикни, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва тотувликни таъминлаш йўлида амалга оширилаётган оқилона сиёсат самаралари эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Ҳукуматимиз томонидан йўл қурилиш соҳасига қилинаётган эътибор, берилган юқори савияли техникадан унумли фойдаланиш, компаниянинг унумдорлиги йилдан йилга ўсиб келаётганлиги тўғрисида сўз юритилди.
Сўнгги йиллар мобайнида жойлардаги ишчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш, замонавий автотранспорт воситалари, машина-механизмлар хайдовчи ва машинистларини малакасини ошириш, ўз вақтида эҳтиёт қисмлар ва ёғ-мой махсулотлар билан таъминлаш, ҳисобатларни тўлиқ олиб бориш кучайтирилди. Онлайн мониторинг тизимини тўлиқ тадбиқ этилди. Бундан ташқари йўл қурилиш участкалари аҳоли масканларидан чет жойлашаганлигини эътиборга олиб ходимларнинг меҳнат қилиш ва дам олиш шарт – шароитларига катта эътибор берилмоқда. 2018 йил корхонамиз худудида замонавий кўп ўринли, жами қулайликларга эга ётоқхона ишга туширилди.
Зульфия Муминова сўзга чиқди. “Оддий бир аёл ва она сифатида, мана шу иккки йил ичида бўлаётган ишларни ўз кўзим билан кўриб хурсанд бўлиб кетяпман. Жиззах вилоятидаги “Обод махалла” дастури доирасида “Манас” қишлоғига борганим, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Қорақапоғистон Республикаси Хўжайли ва Қўнғирот туманларидаги олдинги аҳвол қандай эди, хозир эса йўллар равон текис, уйлар қайта таъмирланган ва янги намунавий уйлар қурилганлиги бутун Ўзбекистон аҳолисига бошқача таъсир қилди. Ушбу масканларга бизлар ижодкорлар олдин хам борганмиз, йўллари вайрон, ичимлик сувларини таъминланиши, электр тармоқлари вазияти, қишлоқ мактаблари ва болалар боғчалари таъмир талаб вазиятга келиб қолганлари жуда ачинарли эди. “Обод махалла” дастури доирасида бутунлай бошқа тусга кирди. Чекка чекка қишлоқлардаги аҳоли турмуши умуман ўзгарди. Аҳолида интилиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш иштиёқи кучайди. Шаҳар билан қишлоқ орасидаги ўзгаришлар борган сари қолмаяпти. Йўл қурувчиларнинг бу йўналишдаги меҳнатлари улуғ. Улар кечаю кундуз равон ва текис йўллар, замонавий кўприклар қуриб келмоқдалар. Бу одддий гап деб кўринар, лекин бунинг орқасида машаққатли меҳнат турибди. Одамларни юзида қувонч, улар мана шу йўларни таъмирлаган ишчиларни дуо қилиб турибдилар. Хақиқатда шундай мамлакатни фуқароси бўлганимиздан, халққга нимадир бераётганимиздан, бизлар ижодкорлар албатта ғурурланамиз. Бугунги кунда ташқи ва ички сиёсатимиз дунё мамлакатлари миқёсида тан олинмоқда. Энди ўзимизда маънавий хам моддий ўзгаришлар хақида гапирадиган бўлсак, ўзимизни оиламизда сезяпмиз. Аҳоли саломатлиги ва тарбия-таълим тизимида йирик ўзгаришлар гувоҳи бўлмоқдамиз”. Сўз якунида шоира Зульфия Муминова ўзлари ёзган шеърларини тингловчиларга тақдим қилдилар.
Сўз шоира Озода Бекмуродовага берилди. “Ўзбекистон давлат автомобиль йўллари қўмитаси қошидаги “Трансйўлқурилиш” корхонаси ходимлари уларга қадрдон, домий ижодий учрашув ва суҳбатларда қатнашиб келинаётгани, Мана шу йўл ва кўприк қурилиш савоб иш эканлигини таъкидладилар.
“Юртбошимиз томонидан 2018 йил Ўзбекистонни халқаро майдонда обрўсини кўтариш бўйича истиқлол ишлар амалга оширилди. Дунё мамлакатлари орасида Ўзбекистоннинг етук ўрни тан олиниб эътироф этилди. Ушбу йўналишда Ўзбекистон автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги корхоналарнинг хиссаси баланд. 2018 йил йўл қурилиш ишлари жадал ривожланди. Минг километрлаб йўллар таъмирланди, янги автомобиль йўналишлар барпо этилди. Суҳбат якунида сўзга чиқанлар, халқимизнинг тинч-осойишта хаётини сақлаш, огоҳ бўлиш барчамизнинг инсоний бурчимиз деб ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: