“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – Муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати”

Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – Муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” мавзуида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзоси А.Қурбонов, Жиноий ишлар бўйича Миробод тумани суди судьяси Д.Жўраев, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси  Республика кенгаши раис ўринбосари Б.Султонов, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси  Республика кенгаши ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Ш.Неъматов ва бошқалар Конституция халқимиз қўлга киритаётган улкан муваффақиятлар, мамлакатимизнинг барқарор тараққиёт йўлига чиқиб олишида мустаҳкам замин ҳисобланишини алоҳида таъкидлашди.

Давра суҳбати давомида иштирокчи ёшлар томонидан берилган саволларга тегишли мутасадди ходимлар томонидан жавоблар қайтарилиб, таклифлар қабул қилинди.

Асосий Қонунимиз бўйича билимларини қанчалар пухта билим соҳиби эканликларини намойиш қилган талабаларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг сўнгги нашри совға қилинди.

Print Friendly, PDF & Email