“Энг фаол ёш ишчи касби эгаси”

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топтиришга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларини аниқлаш, касбий маҳорати ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида жойларда ёшлар ўртасида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловининг 1 босқичи ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Наманган шаҳридаги Санъат коллежида юқори савияда ҳамда кўтаринки руҳда бўлиб ўтди ва унда транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси  бошланғич касаба уюшма ташкилоти – Наманган қурилиш ва дизайн касб-ҳунар коллежи 3 босқич талабаларидан 3 нафари – Насиба Бойбобева, Ойдина Насриддинова ва Мохинур Баходировалар иштирок этди.

Кўрик-танловда коллеж ўқувчилари “Дастгоҳли рангли тасвир рассомчилик” номинацияси бўйича беллашдилар. Унда Саънат, Маданият коллежи талабалари ичида 3 ўринни Наманган қурилиш ва дизайн касб-ҳунар коллежи талабаси Насиба Бойбобева қўлган киритди.

Уч нафар иштирокчиларга тармоқ касаба уюшмаси бирлашган қўмитаси томонидан эсдалик совғалари берилди.

Бундай кўрик-танловлар бошқа туманлардан ҳам давом этмоқда. Тармоқ соҳасига доир қурилиш “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танлови “Ғишт териш – Умумқурилиш ишлари устаси” ва “Қуруқ қурилиш ва пардозлаш ишлари – Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси” номинациялари бўйича танлов жорий йилнинг 5-8- май кунлари Санг ҳамда Янгиқурғон маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ўтказилиши режалаштирилган.

 

Print Friendly, PDF & Email