Жиззах вилояти автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси касаба уюшма қўмитаси томонидан “9 май умумхалқ байрами – “Хотира ва қадрлаш куни”га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштирокини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорнинг ижроси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди :
- Касаба уюшма қўмитасининг 2019 йил 6 май № 18-19”с”-сонли қарори билан Жиззах вилоят автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси касаба уюшма қўмитасининг умумхалқ байрами – “9 май — “Хотира ва қадрлаш куни”га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
- Жойларда “ 9 май — Хотира ва қадрлаш куни” мавзуларида “маънавият соатлари” ўтказилди..
- “Касаба уюшмалари — фахрийларга” акцияси доирасида : 46 нафар фахрийлар бир пиёла чой тадбирига таклиф этилиб уларнинг ҳар бирига : нархи 45000 сўмдан бўлган 44 дона эркаклар куйлаги ва нархи 23000 сўм дан бўлган икки дона аёллар рўмоли , жами умумий қиймати 2027000 сўм бўлган эсдалик совғалари топширилди.
- 1 нафар 2-жаҳон уруши қатнашчисининг ҳолидан хабар олиниб унга бир минимал оклад миқдорида озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
- 1 нафар ногирон ҳарбий фахрийга бир минимал оклад моддий ёрдам берилди.
- 1 нафар ногирон меҳнат фахрийси ва 1 нафар ёлғиз кекса бева аёл холидан хабар олиниб уларга 608190,0 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари билан моддий ёрдам берилди.
- Меҳнат жамоаларида спортнинг мини футбол , шахмат ва шашка ва оилавий спорт турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилди.
Ўтказилган спорт мусобақалари ғолиблари , фаол иштирокчилари касаба уюшма қўмитаси маблағлари ҳисобидан 3400,0 минг сўм миқдорида моддий рағбатлантирилди ва уларга бепул тушлик ташкил қилиб берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: