«Шарафли ўтмиш – порлоқ келажак»

9- май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунини юқори савияда нишонлашда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийларига ғамхўрлик ва хурмат-эҳтиром кўрсатиш, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларни хотирлаш мақсадида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамда тизимдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларда байрам муносабати билан кўплаб маънавий-маърифий ҳамда амалий ёрдам тадбирлари самарали ташкил этилиб ўтказилди.

 Байрам муносабати билан жойларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексалар ҳамда нуронийларни уларнинг холидан хабар олиниб 9- май Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами билан қутлаб, эсталик совғалар топширилди. Шунингдек, тармоқ тизимидага касб-ҳунар коллежларида ҳам Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Жумладан, Челак транспорт касб –ҳунар коллежида 9- май хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Хотира азиз- қадр муқаддас” мавзусида коллеж маъмурияти, ўқувчилар ҳамда Ички ишлар ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Бундан ташқари Самарқанд шаҳар траспорт ва коммунал хўжалик коллежи касаба уюшмаси томонидан ўқувчи ёшлар билан биргаликда уруш қатнашчилари хонадонларига ташриф буюриб улар ҳолидан хабар олинди, уларга байрам муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда эсталик совғалари топширилди.

Шунингдек Окдарё политехника коллежи жамоаси ҳам байрам тадбирларида уруш қатнашчилари ҳамда меҳнат фахрийларини байрам билан муборакбод  этиб хотира ва қадрлаш байрамини муносиб қарши олдилар. Кексаларни эъзозлаш, қариялар ҳолидан хабар олиш ҳамда ўтганларни хотирлаш хақимизнинг азалий қадриятидир

Print Friendly, PDF & Email