Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2017 йил 31-мартдаги БМ-03/469-сонли хати ҳамда 2015 йил 31-март 21-53 “с”-сонли “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови тўғрисида”ги қарори асосида аъзолар сони 100 нафаргача ҳамда 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида вилоят кўрик-танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитасидан аъзолар сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида “Техностандарт тест” қўшимча масъулиятли жамияти ва 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида Чортоқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари иштирок этди.
Ғолибларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Шухрат Мусаев диплом ва эсдалик совғалари тақдим этди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: