Ходимларнинг маданий хордиқ олишларини таъминлаш ҳамда ички туризмни янада ривожлантириш борасида Тармоқ Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан ишчи-ходимлар, пенсионерлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун юртимизнинг Тошкент, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги тарихий қадамжоларни зиёрат қилиш билан биргаликда, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан таништирилмоқда.
Хусусан, яқинда Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти ходимлар ва талабалар бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан жами 52 нафар профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар, пенсионер ва талабаларни маънавий-маърифий қўллаб-қувватлаш ҳамда юртимизнинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиш мақсадида, 2019 йил 12 октябрь куни Бухоро шаҳрига саёҳат уюштирилди.Саёҳат давомида тарихий обидалар билан таништирилди, қадимий ва муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларга қадам ранжида этилди
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: