“Азим шаҳрим — Самарқанд”

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, маданий савиясини ривожлантириш ва Спортга жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасидаги ишларни янада жонлантириш бугунги кун талабларини бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019  йил 19 мартда ўгказилган видеоселектор мажлиси баёнида белгиланган вазифаларда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида «Ёшлар билан ишлашни самарли ташкил этиш маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизикишларини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрии ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси тизимида ҳам ўз аксини топмоқда.

Шу жумладан, тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида «Азим шаҳрим Самарқанд»  шиори остида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида 5 та муҳим ташаббус доирасида 16 октябрь куни ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда касаба уюшмалари  билан ҳамкорликда бўлиб ўтган фестивалда 5 та ташаббус йўналишларидан келиб чиқиб, “Заковат” интеллектуал ўйини, шахмат-шашка  мусобақаси, IT competition лойиҳаси, “Зукко китобхон” танлови ҳамда институтнинг ҳунарманд талаба қизлари ижодининг намойиши баробарида  “Тадбиркор қизлар” номли  кўргазмалар ташкил этилди.

Давлатимизда ёшларнинг бугунги кундаги салоҳиятини янада ошириш уларнинг маънавиятини юксалтириш, бўш вақтларини янада фойдали ҳамда сермазмун тарзда ўтказиш доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу каби ёшлар фестивалларининг ташкил этилиши  келажак ёш авлодимизнинг юксалишига замин яратади.

Print Friendly, PDF & Email