Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерациясининг 2019 йил 02 октябрдаги БМ-05/1232-сонли хати ҳамда 2019 йил 04 октябрдаги 16-15 “с”-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Россия мустақил касаба уюшмалари Федерацияси Ҳуқуқ департаменти раҳбари Юрий Иванович Плешенко Миллий мониторинг жараёнида иштирок этиш учун 7-11 октябрь кунлари Юртимизга ташриф буюрди. Хусусан мониторинг доирасида 7 октябрь куни Тошкент вилоятига, 8-9 октябрь кунлари Самарқанд вилояти ва 10-11 октябрь кунлари Бухоро вилоятларида бўлиб, Мониторинг худудларни мониторинг қилиш ишчи гурухлари билан танишди. Ташрифи давомида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Боходир Султонов хамрохлик қилди.
Эътиборли жиҳати жойларда пахта теримчилари, мажбурий меҳнат, болалар меҳнати, теримчилар учун яратилган шароитлар, меҳнатга ўз вақтида ҳақ тўланиши хақидаги саволларга ойдинлик киритилиб, Коллеж ва мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари пахта теримига жалб этилмаганлиги, ўқув жараёнлари узлуксиз олиб борилаётгани маълум бўлди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: