Янги 2020 йил байрамини кенг нишонлаш , муносиб кутиб олиш ҳамда соҳа ходимларининг фарзандларига янги йил совғаларини тайёрлаш ва топшириш мақсадида Жиззах вилоят АЙҲББ касаба уюшмаси қўмитасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 20-15 “с”- сонли йиғилиш қарори ижросини таъминлаш Зомин тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Янги 2020 йил байрамини кенг нишонлаш , муносиб кутиб олиш мақсадида Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси меҳнат жамоаси – касаба уюшма аъзолари ҳам байрамни муносиб кутиб олдилар. Меҳнат жамоасида байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди. Янги йил арчаси безатилиб, йўлсозларнинг фарзандларига ҳамда Меҳнат Фахрийларининг фарзандлари, меҳнат ногиронлари- кўп болали оила вакилларига хар бирига Янги йил совғалари берилди. Бундан ташқари бемор Фахрийлар ва ногиронлар хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди ва совға-саломлар топширилди. Янги йил байрами арафасида соҳанинг 29 нафар фаол ишчи хизматчилари Янги йил байрами муносабати билан моддий рағбатлантирилди, 12 нафар кам таъминланган оила аъзоларига моддий ёрдам берилди. Айниқса , байрам тадбирида янграган куй-қўшиқлар ва рақслар барча қатнашчиларга олам-олам завқ бағишлаб, уларга байрамона ва кўтаринки кайфият бахш этди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: