Республикамизнинг ҳар бир ҳудудида 14-январ Ватан ҳимоячилари куни кенг ҳамда кўтаринки руҳда ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5529-сонли фармойиши бўйича 2019 йил 15 декбрдан 2020 йил 15 январга қадар Республикамизда Ватанпарварлик ойлиги деб эълон қилинган эди. Транспорт, йўл вакапитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти бирлашган қўмитаси тизимидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан Ватанпарварлик ойлиги доирасида Миллий Гвардия Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ҳарбий техника ва кўргазмали чиқишлар намойиши бўлиб ўтди.
Тадбирни институт ректори Султан Илясович Ахмедов кириш сўзлари билан очиб берди ҳамда 14-январ ватан ҳимоячилари куни билан ҳарбийларимизни самимий муборакбод этди.
СамДАҚИ ҳудудида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирокида ҳарбий техника қурол-яроғлар кшўгазмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари, майор Пўлатов Жахонгир Яркинбаевич раҳбарлигида жанговор ва чиқишлар нмойиши бўлиб ўтди.
Шунингдек, Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Ватанимга таячман” доирасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган турли тарғибот тадбирлари булиб ўтмоқда.
Шу жумладан, тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги барча бошланғич ташкилотлар ҳамда вилоят Инжиниринг компанияси Самарқанд вилояти Транспорт бошқармасида ҳарбий қисм Ватанпарварлик тарғибот гуруҳи ва ҳарбий хизматчилар томонидан “Ватанимга таянчман” мавзуйида ватанварварлик соати ташкил этилди.
Тадбирда “Ватанимга таячман” тадбири муносабати билан 13060 ҳарбий қисм Ватанпарварлик тарғибот гуруҳи ходимлари томонидан ўтказилаётган бу каби тадбирлар армия ва халқ якдиллигини мустаҳкамлашда ҳамда ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, шижоат ва мардлик туйғуларини уйғотишда муҳим аҳамият касб этди.
Ушбу тадбирлар ёшларни Ватанга садоқатини, ифтихорини янада оширади, уларни Ватанпарварлик Юрт тинчлиги осойишталиги йўлида мард ва жасур бўлиш ҳисларини янада кучлироқ уйғота олди десак муболаға бўлмайди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: