Ёшлар билан учрашув ташкиллаштирилди

Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси  ходимлари касаба уюшмасининг бир гуруҳи Жиззах вилояти касаба уюшма ташкилотлари  бирлашмаси кенгашида  ёшлар билан учрашиб, уларнинг турли соҳаларга оид фикрлари билан танишдилар. 

Шунингдек, ёшларнинг бандлиги, уй-жой таъминоти, бўш вақтини мазмунли ўтказиши, таълим олиш, касб ўрганишга бўлган талаби билан боғлиқ фикр мулоҳазалари ҳам тингланди. Учрашув давомида давлатимиз раҳбарининг 2019 йилнинг 27 декабрь куни ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабдаги ёшлар билан ўтказган учрашувидан келиб чиқадиган вазифалар ҳам муҳокама этилди.

Шунингдек, 2019 йил 7 декабрда тасдиқланган Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун ва ундаги ўзгартиришлар тўғрисида Жиззах вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси юридик хизмат вакили Сухроб Нуруллаев томонидан тарғибот қилинди ва иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

—Бу учрашувлардан жуда ҳам мамнунман, – дейди Жиззах вилояти Янгиобод туман йўлардан фойдаланиш унитар корхона касаба уюшма қўмита раиси Элмурод Мусаев.— Очиғи мен ўзим учун керакли бўлган ғояларни олдим. Келгусида ўзимнниг тадбиркорлигимни йўлга қўймоқчиман. Биз ёшлар учун юртимизда кенг имкониятлар  берилганлигидан хабардор эмас эканман. Бугунги учрашув менда яхши тасурот қолдирди.

Учрашувда  Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси  ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Неъматов иштирок этиб ёшлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб қайтарди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email