Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга мурожаатномаси нафақат Олий Мажлисга , балким бутун Ўзбекистон халқига , бутун дунё халқаро ҳамжамиятига бўлган мурожаатдир десак янглишмаймиз.
Ватанимиз келажагига дахлдор бўлган ушбу Мурожаатнома юртимиз ҳар бир фуқорасининг қалбидаги орзуларини акс эттиргани , таҳлил , таклиф , танқид ва ташаббускорлиги борлиги билан яна ҳам аҳамиятлидир.
Мурожаатнома юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликларини ва манфаатларини таъминлаш, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилишини , қисқа вақт мобайнида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юқори босқичга кўтаришни , кўзланаётган марралар ва уларга қандай қилиб эришиш вазифаларига бағишланган асосий йўналишларни белгилаб берди.
Президентимизнинг чуқур таҳлилларга таянган ҳолда , аниқ рақамлар , таклифлар асосида сўзланган маърузаси халқимизнинг , ҳар бир фуқоранинг дилидан жой олди десак сира адашмаймиз. Айниқса, сўнгги уч йилларда сиёсий-ижтимоий, иқтисодий муносабатларнинг мазмун — моҳияти, жамиятимиз қиёфаси бутунлай ўзгартириб юборганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.
Энг муҳими, ана шу ижобий ўзгаришлар юртдошларимизнинг ҳар кунлик ҳаётида ўз ифодасини топмоқда. Аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифати кундан-кунга яхшиланмоқда , тадбиркорлик ва хусусий мулк ривожига кенг имконият эшиклари очиб берилмоқда, ёшлар, хотин-қизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган дастурлар самараси нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё халқаро ҳамжамияти томонидан ҳам эътироф этилаётгани буни яққол тасдиқлайди.
Ўзбекистоннинг барча соҳаларда жадал ривожланиб боришида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси, уни амалга ошириш доирасида ҳар йили қабул қилиниб ҳамда амалга оширилиб келинаётган давлат дастурлари алоҳида аҳамият касб этаётганлигини таъкидлаш лозим.
Мурожаатномада “Демократик ислоҳатлар сари йўл – биз учун яккаю ягона ва энг тўғри йўлдир” — дея таъкидлади Президентимиз Шавкат Мирзиёев.
Сўнги уч йилда мамлакатимизда катта ишлар амалга оширилди , мана шуларнинг таҳлили асосида айтиш мумкинки, бизда янги босқичга ўтиш учун замин яратилди.Ўтган уч йилликнинг якуни “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар бўлди. Шундай хулоса қилишимиз мумкинки , Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мурожаати кейинги йилда қилинадиган ишларнинг мурожаати эмас, балки кейинги ўн йиллик масаласидир , қисқача қилиб айтганда бу Ўзбекистоннинг замонавийлашган, рақобатбардош буюк давлат бўлиш йўлидаги улкан дастуриамали дейишимиз мумкин , шунинг учун , келгуси давр яъни 2020-2030 йиллар янгиланаётган Ўзбекистоннинг янги тарихидаги энг муҳим 10 йиллик бўлади десак адашмаган бўламиз.
Мурожаатномада Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган ўта муҳим масалаларга доир қарорларни қабул қилишда жамоатчилик билан маслаҳатлар , жамоатчилик эшитувларини ўтказиш , Ўзбекистонда “давлат ва жамият ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатиш учун” Жамоатчилик палатаси ташкил этиш ҳақидаги таклифини мамлакатимиз халқи, барча фуқоралари , шу жумладан энг йирик нодавлат нотижорат ташкилоти бўлган касаба уюшмалари қўллаб-қувватлайдилар , мурожаатнома уларни бу борада янада ташаббускор , қатъиятли бўлишга ундайди ва катта масъулият юклайди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ.нинг Барқарор ривожланиш мақсадларини бажаришда парламент , ҳукумат ва фуқоралик жамияти институтларининг амалий ҳамкорлигини йўлга қўйиш , бу масала бўйича мунтазам равишда парламент ва жамоатчилик эшитувларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифини нафақат касаба уюшмалари , балким Республикамизда фаолият олиб бораётган барча жамоат ташкилотлари якдиллик билан қўллаб-қувватлайди десак янглишмаган бўламиз.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш, олиб борилаётган улкан ислоҳатлар самарасини юртимизда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқора, ҳар бир оила ўзининг кундалик ҳаётида ҳис этиши учун , ягона шиор “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган ғоя асосида ҳар биримиздан ташаббускорлик , фидойилик , барча имкониятларни ишга солишни талаб қилади.
Б.Худайбердиев – Жиззах вилоят АЙҲББ касаба уюшма қўмитаси раиси
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: