Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси таркибига кирувчи «Тошшаҳартрансхизмат» акционерлик жамиятига қарашли 8-автобус саройи бошланғич касаба уюшма ташкилотининг II Конференцияси бўлиб ўтди.
Унда ходимларнинг муносиб меҳнат шароитларида ишлаши ва ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватланиши, иш берувчи томонидан ўз вақтида иш ҳақи ва моддий ёрдам пуллари бериб борилишини таъминлашда ҳисобот даврида бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаолияти давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Йиғилишда иш фаолиятига оид мунозарали ҳолатлар, жамоа шартномаси талабларининг бажарилиши ҳамда касаба уюшма қўмитасининг ваколат доирасидаги вазифалар хусусида сўз юритилди.
Тадбирда бошланғич касаба уюшма қўмитасининг янгиланган таркибдаги аъзолари ва раиси, шунингдек, тафтиш комиссияси аъзолари сайлаб олинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: