Умумий йиғилиш ўтказилди

Транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти –Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида тасидиқланган жадвал асосида умимий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда аввало, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими етакчи мутахассиси Қахрамон Садиков ва тармоқ касаба уюшма қўмитаси раиси Феруза Эрматовалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни тўғрисида тушунтиришлар берди.

Шундан сўнг коллеж касаба уюшма қўмитаси раиси Мансурбек Абдухалилов кун тартибига биринчи масала —  “Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи касаба уюшма қўмитасининг 2015 йил мартидан 2020 йил мартигача бўлган давр мобайнидаги фаолият якунлари ва навбатдаги вазифалари тўғрисида”ги маърузаси тингланди.

Йиғилиш давомида касаба уюшма аъзолари Гулчеҳра Салимова, Фотима Хўжаева ва Шавкатжон Мамажановлар музокара учун сўзга чиқдилар.

Йиғилиш якунида касаба уюшма фаолиятини иши қониқарли деб топилиб, Мансурбек Абдухалилов кейинги беш йиллик учун ҳам касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб сайланди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email