Мурожаат- касаба уюшма аъзолари эътиборида

Ҳар беш йилликнинг энг муҳим тадбири  2020 йил 11 ноябр куни бўлиб ўтган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг УШ қурултойини катта қизиқиш билан кузатиб бордик. Қурултойда  Ўзбекистон тарихида биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Президентининг қурултой иштирокчиларига йўллаган табриги ҳар бир касаба уюшма аъзосининг қалбига меҳр  билан кириб борди.Республикамизда ҳар йили 11 ноябр санасини  Касаба уюшмалари куни деб белгилаш, касаба уюшмалари Академиясини ташкил этиш таклифларини тархий воқеа сифатида  ҳаяжон билан қарши олдик. Қурултойда касаба уюшмалари федерацияси раиси  Қудратилла Рафиқовнинг“Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари : Федерациянинг 2016-2020 йиллардаги фаолияти ва миллий тараққиётининг замонавий босқичида касаба уюшмаларининг устувор вазифалари”мавзусидаги маърузасида хисобот даврида меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик тизимини ривожлантириш, касаба уюшмалари, иш берувчилари ҳамда хукумат ва маҳаллий давлат хокимияти органларининг уч тарафлама  хамкорлигини амалга оширишда касаба уюшмаларнинг фаоллиги ошгани, мамлакат аҳолиси турли қатламларининг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлашда давлат органлари билан ижтимоий шериклиги янада мустаҳкамланганлиги алохида таъкидлади,  қурултой  Мустақил Ўзбекистоннинг Учинчи Ренессанс даврига шахдам қадам қўяётгани, “Янги Ўзбекистон” деб эътироф этаётган муҳим бир даврда ўтаётганлиги муҳим ахамият касб этади. Ҳисобот даврида  “Касаба уюшмалари тўғрисида” ги Қонунинг имзоланиши касаба уюшмаларининг ҳуқуқий асослари такомиллашгани билан аҳамиятли эканлигини айтиб ўтилди.

Қурултойда хисобот даврида эришилган ютуқлар айтиб ўтилди,  мавжуд муаммолар чуқур таҳлил қилинди, истиқболдаги устувор режалар белгилаб олинди, халқ билан мулоқотни яна жонлантириш, aҳолига қулайлик яратиш мақсадида  “Онлайн йўлланма” дастурини жорий этиш, халқаро хамкорликни ривожлантириш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш зарурлиги белгиланди.

Қурултойда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаатини ўқир эканмиз, ушбу мурожаат том маънода касаба уюшмалар ҳаётида янгиланиш учун муҳим бир қадам бўлди десак, асло муболаға бўлмайди.  У Президентимизнинг халкимиз томонидан тўла қўлллаб-қувватланган ва хаёт  Бугун кабул килинган  «Узбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2021-2025 йилларга мулжалланган стратегик йуналишлари» фаолиятимизнинг сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга хизмат килиши, у Президентимизнинг халқимиз томонидан тўла қўллаб-қувватланган ва хаёт тарзига айланиб   бораётгани“Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари”деган эзгу ғояларни рўёбга чиқаришда  касаба уюшмаларининг фаол иштирок этишини таъминлашга қаратилгани билан эътиборли бўлиб,  Ўзбекистон касаба уюшмаларини ушбу эзгу ғоя ва мақсадларга эришиш борабарида  бир тану бир жам бўлиб меҳнат  қилишга ундайди.Мурожаатномани чуқур ўрганиш, англаб етиш ва амалда татбиқ қилиш келгуси фаолиятимизнинг ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Қолаверса, касаба уюшмалари тизимдаги кенг кўламли ўзгаришлар, янги-янги имкониятлар барчамизга куч-қувват ва илҳом бағишлайди.Халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйича кенг кўламли ижтимоий ислоҳотларни давом эттириш,бунинг учун биринчи навбатда ижтимоий ҳимояни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги касаба уюшмаларига янада маъсулиятли вазифалар юклайди .

Ушбу Мурожаатда ҳар бир соҳада кечиктириб бўлмайдиган қатор вазифаларни белгилаб берди. Уларни амалга ошириш барча, хусусан, касаба уюшма фаоллари зиммасига ҳам катта маъсулият юклайди. Янги Ўзбекистоннинг Янги касаба уюшмалари  мазкур инсонпарвар стратегияни амалга ошириш йўлида, юртбошимизнинг халқчил сиёсатини қўллаб-қувватлаб, Президентимиз атрофида жипслашиб , унга камарбаста бўлишимиз лозим.

Мен ҳам Муржаатда  белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ўз олдимга бир қатор вазифаларни белгилаб олдим.Барча  жамоа аъзоларимиз  билан бир тану-бир жон бўлиб, ушбу ислоҳотларни изчил давом эттиришга бор кучимизни, билимимизни  сафарбар қиламиз.

Зомин ТЙФУК КУҚ раиси Н.Хўжамқулова

 

Print Friendly, PDF & Email