КАСАБА УЮШМАЛАРИ “ЯНГИ ДАВР” БЎСАҒАСИДА

Жорий йилнинг 11-ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 5 йиллик фаолиятининг сарҳисобига бағишланган VIII-Қурултойи бўлиб утди. Бу кун касаба уюшмалари ҳаётида унутилмас кун бўлиб қолади.

Қурултой  қатнашчиларига Республика Президенти номидан йўлланган табрик касаба уюшмаларига қаратилган эътиборни кучайганлиги, касаба уюшмаси мавқеини ошганлигидан далолат беради.

Президентимиз томонидан билдирилган самимий сўзлар касаба уюшмаси аъзоларини юрт тараққиёти йўлида янада бирлаштиради ва эзгу ишларга камарбаста этади. Айниқса касаба уюшмалари академиясини ташкил этиш масаласи барчани қувонтирди.

Касаба уюшмаларида фаолият олиб бораётган аксарият ходимлар турли соҳа вакилларидан ташкил топган. Касаба уюшмаларида меҳнат муносабатлари муҳим аҳамият касб этади. Агар касаба уюшма фаоли ўз ишининг моҳир устаси бўлса,  меҳнат муносабатлари, ижтимоий ҳимоя масалаларини  пуҳта билса шу ташкилотда меҳнат қонунчилигини бузилишига йўл қўймайди. Шундай экан касаба уюшмалари академияси ташкил топиши айни муддао бўлди.

Мен касаба уюшмаларида қарийб 40 йил мобайнида меҳнат қилган бўлсам, шу кунгача ҳар бир касб эгаларини байрамларида иштирок этиб, уларни рағбатлантираётганимда ҳаёлимда “Қанийди биз касаба уюшма аъзоларининг ҳам ўз куни бўлса”, деб орзулар эдим. Мана ўша кунларни кўришга ҳам насиб этди. Касаба уюшмалари Қурултойи ўтаётган кун “Касаба уюшмалари куни” деб эълон қилиниши ҳар бир касаба уюшма аъзоси учун унутилмас совға бўлди.

Президентимиз томонидан касаба уюшмаларига йўлланган табрик жуда катта маъсулият ва фидоийликни талаб этади.

Андижон вилояти

Бирлашган касаба уюшма

қўмита раиси:                                                       Н.Қўзибоева

Print Friendly, PDF & Email