Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Курултой тарғиботи

Жорий йилнинг 16-18 ноябрь кунлари Бухоро вилояти, Бухоро йул кукалам унитар корхонаси ва Бухоро уй-жой коммунал хужалиги бошкармаларида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи қарорларини тушунтириш ва тарғибот этиш юзасидан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Бухоро йул кукалам унитар корхонаси жамоасининг 20 нафар ходими ва уй-жой коммунал хужалиги бошкармасининг 15 нафар ходимлари иштирок этдилар. Тадбирда касаба уюшма  кумита раиси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Курултой делегати Амонов Фазлитдин, Бухоро уй-жой коммунал хужалиги бошкармаси касаба уюшма  кумита раиси  Фаттиев Шермат иштирок этиб, бўлиб ўтган Қурултой бўйича батафсил ахборот беришди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи иштирокчиларига табриги ўқиб эшиттирилди. Мустақил Ўзбекистон тарихида Давлат раҳбари томонидан касаба уюшмалари Қурултойи қатнашчиларига илк маротаба йўлланган мазкур табрикда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги улкан ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб Республикамизда 11 ноябр санасининг “Касаба уюшмалари куни деб белгилангани, шунингдек, соҳа учун замонавий билим ва малакага эга бўлган, ижтимоий муносабатлар назарияси ва амалиётини, бу борадаги халқаро тажрибани пухта биладиган етук кадрларни тайёрлаш мақсадида касаба уюшмалари Академиясини ташкил этиш ҳақидаги таклифига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ҳисоботида келтирилган маълумотларга тўхтаб ўтилди.

Тадбир иштирокчиларига Қурултойда тасдиқланган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг янги таҳрирдаги Устави ҳақида маълумот берилди.

Йиғилиш сўнгида Бухоро йул кукалам унитар корхонаси жамоаси «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга Мурожаати” билан таништирилди.

Бухоро вилояти, бирлашган

қўмита раиси                                                                        Д.Х.Камилова

Print Friendly, PDF & Email