Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан юртимизда «Янги Ўзбекистон — Янгича дунёқараш» шиори остида мамлакатимизда кечаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка «маҳаллабай» етказиш, пандемия шароитида аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимларитари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан ҳам шаҳар, туман ва маҳаллаларда кенг кўламдаги тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилқмода.
Жорий йилнинг 11 ноябр куни Самаранд вилояти Тойлоқ тумани «Cароғбон» маалласида илк табдирлар бошланиб, туманнинг 21 умумтаьлим мактабида «Ватанни севмоқ иймондандур» шиори остида катта тадбир шодиёналари бўлиб ўтди.
Тадбирда Самарқанд вилояти Тойлоқ туман ҳокими Баходир Бобоназаров, барча сектор рабҳарлари ҳамда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ходимлари ҳамда институт ректори Султон Ахмедов иштирок этдилар.
Шунингдек, куни кеча тармоқ тизимидаги вилоятнинг Оқдарё тумани 2-сон касб-ҳунар мактабида туман раҳбарлари, маҳаллалар аҳолиси ва касб-ҳунар мактаби ўқитувчи-ходимлари иштирокида «Янги Ўзбекистон — Янгича дунёқараш» шиори остида ҳамда Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган кунининг 29 йиллиги муносабати билан тадбирлар ўтказилди.
Тадбирларда, дастлаб маҳалла фуқаролари «Соғлом турмуш тарзини» тарғиб этган ҳолда «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» акциясида фаол иштирок этдилар, сўнгра Тайлоқ туман 21 умумтаьлим мактаб ҳамда Оқдарё тумани 2-сон касб-ҳунар мактабида таьлим олаётган ёшлар учун яратилган барча шарт-шароитлар, уларнинг ютуқлари ҳамда ижод намуналари билан яқиндан танишдилар.
Тадбирларда вилоятимизнинг таниқли спортчилари шоирлари ва умумтаьлим мактаби а касб-ҳунар мактабларининг истеьдодли ёшлари томонидан намойиш этилган маьнавий-маьрифий кечада маҳалла фуқаролари маданий хордиқ чиқардилар.
Йиғилганларга юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларни кенг етказиш мақсадида видеороликлар намойиш этилди.
Тадбирларда фаол иштирок этган, шунингдек маҳаллаларда истиқомат қилувчи пандемия шароитида аҳолига яқиндан ёрдам бериб келган маҳалла фуқаролари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Белгиланган чора-тадбирлар асосида вилоятининг барча туманларида тарғибот-ташвиқот тадбирлари давом этмоқда.
С.Иззатуллаев
Вилоят бирлашган қўмитаси раиси
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: