Самарқанд вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Ғ.Шукуров томонидан вилоят қурилиш бош бошқармасида ўтказилган йиғилишда вилоятдаги қурилиш объектларида қурилиш ишларини тўғри ташкил этиш масаласи кенг муҳокама қилинди.
Йиғилиш талабларидан келиб чиққан ҳолда Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси, Самарқанд вилоят Қурилиш Бош бошқармаси, вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги капитал қурилиш дирекцияси, ҳамкорлигида тузилган ишчи гуруҳи Самарқанд шаҳрида қурилаётган объектларнинг фаолияти ўрганилмоқда.
Вилоят қурилиш бош бошқармаси барча қурилиш ташкилотларига қурилиш ишларини ташкил этишда амалдаги шаҳарсозлик қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ташкил этиш, қурилаётган объектнинг техник паспортларини жойлаштириш, объект атрофини хавфсизлик тўсиқлар билан ўраш, ишчиларнинг махсус униформа ва ҳимоя каскалари билан таъминлаш ҳамда объектлардан қурилиш чиқиндиларини ўз вақтида чиқариб кетилишини доимий назоратга олмоқда.
Тармоқ касаба уюшмаси томонидан эса, ҳар бир қурилиш объектида ишчилар билан тузилган меҳнат шартномалари, уларни ишга қабул қилишдаги буйруқлар, ишчиларнинг меҳнат, овқатланиш, дам олиш, уларга яратилган гигиеник шароитлар, уларнинг тиббий кўрикдан ўтганлиги, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилинганлик ҳолатлари батафсил ўрганилмоқда.
Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган камчиликлар юзасидан иш берувчига батафсил тушунчалар берилиб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ муддатлар берилиб, муддатида бартараф этилмаган камчиликлар бўйича эса кейинги ўрганишлар давомида белгиланган меъёрларга риоя қилмаган қурилиш ташкилотларига қонунда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилиши тушунтирилмоқда.
Шу билан биргаликда, ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, меҳнат ҳуқуқлари, меҳнат муҳофазаси борасида асаба уюшмаларининг роли тўғрисида тушунчалар берилиб, ходимларни касаба уюшмасига жалб қилиш масаласи муҳокама қилиниши натижасида ўрганилган “Қаюмов строй инвест” МЧЖ, “Аҳмадбек қурилиш” МЧЖ ва “Элита строй буилдинг” МЧЖларда касаба уюшмалари тузилиб, уларда меҳнат қилаётган 145 нафар ходимлар аъзоликка қабул қилинди.
Ишчи гуруҳи бу борадаги ишларини давом эттиради.
Тармоқ Самарқанд вилоят бирлашган
касаба уюшма қўмитаси раиси С.Иззатуллаев
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: