Янги Ўзбекистон — Янги касаба уюшмалари.

2020-йил 26-ноябрь куни Нукус транспорт колледжи залида “Янги Ўзбекистон — Янги касаба уюшмалари» мавзусидаги  тарғибот ва ташвиқот тадбири бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича касаба уюшмаси фаоллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг касаба уюшмалари қурултойи қатнашчиларига табриги,Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII қурултойи делегатларининг мамлакатимиз ҳалқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга мурожаати, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси  Қудратилла Рафиқовнинг VIII Қурултойдаги маърузасиy Нукус Транспорт колледжи касаба уюшмаси раиси Тулепова Ширин Тилеубаевна ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон бирлашган  касаба уюшма қўмитаси раиси Палуаниязова Гульмира Турганбаевна барча айтилганларни умумлаштириб ўз маърузасида ўтган давр ичидаги касаба уюшмаларининг амалий фаолияти ҳақида йиғилиш иштирокчиларига кенг маълумот берди.

Мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти касаба уюшмалари қурултойи қатнашчиларига табрик йўллагани, 11 ноябрни «Касаба уюшмалари куни» этиб белгилашни таклиф этиши, барчамиз учун бу катта шараф бўлиш билан бирга, юксак масъулият ҳам эканлигини, касаба уюшмалари фаолиятининг олий мақсади – янгиланган демократик Ўзбекистонни барпо этиш, мамлакатда эркин ва фаровон ҳаёт қуриш ишларида фаол иштирок этиш ҳамда мамлакат Президентининг юртимиз тараққиёти йўлидаги барча эзгу ишларида камарбаста ва елкадош бўлиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат бўлиши кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Print Friendly, PDF & Email