Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Алишер Навоийнинг 580 йиллик таваллуди кўтаринки руҳ ва кенг миқёсда нишонланди.
Мазкур маънавий тадбир бирлашма раҳбари Ш.Мусаев томонидан очилди ва Навоийнинг буюк мероси эътироф этилди.
Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳодимлари билан бирга вилоят ҳокимлиги вакиллари У.Шерматов ва А.Дадахонов, Савдо–саноат палатаси ҳудудий бошқармаси раиси Қ.Джамалов, партия вакиллари А.Акбаров, Ў. Рахматуллаева ҳамда ўқувчи-талабалардан иборат 60 дан ортиқ иштирокчилар қатнашишди.
Ушбу маънавий кечада сўзга чиққан “Репититор” газетаси муҳаррири М.Маматвалиев Навоий ижодининг беқиёс аҳамияти, давлат арбоби сифатида бугунги кунга мос ўгитларини ҳаётий мисоллар асосида йиғилганларга сўзлаб берди.
НамДУ доценти, филология фанлари номзоди М.Сулаймонов, доцент М.Саидовалар улуғ мутафаккир ижодининг сеҳри, унинг бунёдкорлик ишлари тўғрисида фикр билдиришди.
Шундан сўнг, Навоий ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи видео ролик ва слайдлар тингловчилар эътиборига ҳавола этилди.
Тадбир жараёнида вилоят бирлашмаси қошида ташкил этилган “Жонажон Ўзбекистон” бадиий ҳаваскорлик тўгараги ижрочилари ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ижодига мансуб қўшиқлардан куйлашди. Мутафаккир ғазаллари билан айтилган ушбу куй ва қўшиқлар ҳар бир иштирокчи қалбига ўзига хос жўшқинлик улашди.
Тадбир якунида фаол иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: