Жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференциясида Давлатимиз Раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг “Тарихий ва цивилизациявий муштараклик, халқларимиз ва мамлакатларимизнинг умумий манфаатлари фаровон келажакни бунёд этишда мустаҳкам замин яратиш” мавзусидаги нутқи бугунги кунда жаҳон оммаси эътибори марказида бўлиб турибди.
2021йилнинг 15-16 июль кунлари Тошкент шахрида бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Тахдидлар ва имкониятлар” халқаро конференциясида Давлатимиз Рахбари Ш.М.Мирзиёевнинг “Тарихий ва цивилизациявий муштараклик, халқларимиз ва мамлакатларимизнинг умумий манфаатлари фаровон келажакни бунёд этишда мустахкам замин яратиш” мавзусидаги нутқи келиб чиқиб, касаба уюшмалар олдида турган вазифалар, уларни амалга ошириш механизмларини белгилаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Мурожаатномасидан келиб чиқадиган касаба уюшмалари олдида турган вазифалар тўғрисидаги фикр ва мулохазалар билдирилди.
Давлатимиз Раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг ушбу халқаро анжумандаги нутқидан келиб чикиб, касаба уюшмалари олдида турган вазифалар, уларни амалга ошириш механизмларини белгилаб олиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Мурожаатномаси кенг жамоатчиликга эълон килинди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ушбу Мурожаатномасини барча бўғиндаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари — корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар, жумладан ёшлар орасида тарғиб этиш ва Мурожаатнинг мазмун моҳиятини тушунтириш мақсадида очик мулокот шаклидаги учрашувлар давра сухбатлари ўтказилди. Тадбирлар иштирокчиларини кўпчилиги тармоқ ишчи-ёшларидан иборат бўлиб мулоқотларда мурожаат мазмун мохияти ва касаба уюшмалари олдида турган вазифалар бўйича тушунтиришлар берилди.
Давлатимиз рахбари тарихий алоқаларни тиклаш мухимлиги ва бу борада саъй-харакатларни бирлаштириш фурсати келганлигини алохида таъкидлаганлиги тармоқ ёшлари томонидан қўллаб қувватланди, бу борада ёшлардан маъсулият ва фидокорлик талаб қилиниши тўғрисида фикрлар билдирилди. Мулоқотлар давомида иштирокчи ёшлар томонидан ички туризмни кенг қамровли даражага олиб чиқиш ва бу борадаги маълумотлар ахборат базасини шакллантириш ва ахолига кенг тарғиб қилиш. Туризм соҳасида ёшларга имтиёзлар бериш таклифлари берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция мазмун-моҳиятига кўра, замонавий дунё геосиёсатида туб янгиланиш сари муҳим тарихий қадам бўлганлиги, ушбу халқаро конференция Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари учун минтақа тинчлиги, хавфсизлиги ва фаровонлиги йўлидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида муҳим қадам бўлганлиги, ушбу тарихий анжуманнинг халқимиз ва давлатимиз истиқболи учун ўта долзарб аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида фикр билдирилди.
Мазкур давра сухбатлари кун тартибида жорий йилги глобал сўров натижаларига кўра шакллантирилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга молик 15та муҳим ислоҳоти яъни:
- Марказий Осиёда яхши қўшничилик муносабатларининг ўрнатилгани, чегаралар очилгани ва назорат пунктлари ташкил этилгани, Марказий Осиё давлатлари билан барча масалалар бўйича конструктив мулоқот йўлга қўйилганидир
2. Валюта бозорининг эркинлаштирилиши, нақд пул билан боғлиқ муаммолар бартараф этилиши; - Давлат хизматлари тизимининг ривожлантирилиши, Давлат хизматлари марказларининг ишга туширилиши, ортиқча бюрократияга барҳам берилиши;
- Туризмни ривожлантириш доирасида 90 мамлакат учун визасиз режим, 48 мамлакат фуқаролари учун визасиз транзит режими жорий этилиши;
- Инсон ҳуқуқлари кафолатларининг кучайтирилиши, мажбурий меҳнат, шу жумладан болалар меҳнатининг тугатилиши;
- Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва давлат органларининг очиқлиги бўйича янги тизимнинг жорий этилиши;
- Медиа муҳитнинг кенгайтирилиши: ОАВларнинг жамиятдаги, муҳим ҳукумат қарорлар қабул қилинишидаги ролининг оширилиши;
- Гендер сиёсатини янги босқичга олиб чиқилганлиги, хусусан Республика Гендер комиссиясининг ташкил этилиши;
9.Олий таълим тизимининг ривожлантирилиши: университетларга қабул квоталарининг оширилиши, миллий ва хорижий ОТМлар филиалларининг очилиши;
- Тадбиркорлик муҳити яхшиланиши, хусусан бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва уни юритиш бўйича жараёнлар соддалаштирилиши;
- Камбағалликни расмий даражада тан олинганлиги ва уни қисқартириш бўйича комплекс ёндашув шаклланиши;
- Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий ва институционал ўзгаришларнинг амалга оширилиши;
- Ёшларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилиши;
14.Ўзбекистонда тўғридан-тўғри 15 йил давомида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқароликни қабул қилиш тартибининг жорий этилиши;
- Орол денгизининг суви қуриган тубида ўрмон барпо қилиниши. БМТ қошида Орол денгизи минтақасида Инсон хавфсизлиги бўйича Траст фондининг ишга туширилиши, БМТ Бош ассамблеяси Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюциянинг қабул қилиниши каби асосий реформалари тўғрисида тушунтиришлар , хамда “Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини мазмун мохиятини юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: