Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда кекса авлод вакилларини хар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар, махаллалар тинчлигини таъминлаш, шунингдек ёш авлодни тарбиялаш ишидаги ролини оширишга қаратилган кенг кўламли ислохотлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарори билан октябр ойининг 1-хафтаси, яъни 4-10 октябр кунларида “Кексалар хафталиги” ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан “Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йилнинг 4-10 октябр кунлари ўтказилаётган “Кексалар хафталиги” тадбирларида иштироки бўйича тадбирлар режаси” тасдиқланди.
Мазкур тадбирлар режасига асосан шу кунларда кексалар, меҳнат фахрийлари, нафақахўрлар иштирокида тармоқ корхона, ташкилот ва ўқув муассасаларида тадбирлар, давра сухбатлари, спорт мусобақалари хамда туристик саёхатларни юқори даражада ташкил этилиб, мазкур тадбирларга кекса авлод вакилларининг иштироки таъминланмоқда.
Жорий йилнинг 5 октябр куни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тармоқ касаба уюшмаларида фаолият юритиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган бир қатор меҳнат фахрийлари учун тадбир уюштирилди. Тадбир доирасида фахрийларнинг Тошкент вилояти Қибрай туманидан жойлашган “Янги Ўзбекистон боғи” ва Тошкент шахар Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” га ташрифи уюштирилган. Тадбир давомида фахрийлар учун байрам дастурхони ташкил қилинди. Бир пиёла чой устида тадбир иштирокчилари охирги йилларда Республикамизда олиб борилаётган давлат сиёсати, ислоҳотларни самарадорлиги ва барча бажарилаётган ишлар халқ фаровонлиги, инсон омилини юқори даражага кўтариш йўлида ташкиллаштирилаётганлиги тўғрисида сухбатлашилди. Тадбир сўнгида тармоқ касаба уюшмаларида фаолият юритган меҳнат фахрийларига эсдалик совғалар топширилди.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳар худудий кенгаши томонидан касаба уюшмалар тизимида ишлаб, нафақага чиққан кексалар ва меҳнат фахрийларига табриклар йўлланди, уларнинг уйларига ташриф буюриб, уларнинг холидан хабар олинди, озиқ-овқат махсулотларидан иборат моддий кўмак кўрсатилди.
Мазкур хафталик “Кексаларни эъзозлаш, уларга хурмат-эхтиром кўрсатиш-халқимизга эзгу фазилат” деган ғоя остида барча худудларда кенг нишонланиб ва юқори савияда ўтказилмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: