Устозлари эъзозланган юрт

 Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгаши ҳамкорлигида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига асосан 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни байрами муносабати билан жорий йилнинг 24-30-сентябрь кунлари тармоқ тизимидаги битта олийгоҳ ва 9та ўрта махсус таълими тизимидаги техникум ва касб-ҳунар мактаблари шунингдек, қурилиш ва йўл қурилиши соҳаси ташкилотларида 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар” кунига бағишлаб “Таъзим сизга азиз-устозлар” шиори остида байрам тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар давомида ўқитувчилар ўртасида “Энг ижодкор ўқитувчи-мураббий” танлови, талаба ва ўқувчилар ўртасида иншолар танлови каби танловлар, устозлар ўртасида спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси, волейбол ва футбол турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Шу билан биргаликда,  бугунги кунда меҳнат қилаётган фидоий ўқитувчи ва устозлар, меҳнат фахрийлари ва пенсионерларга бир пиёла чой устида концерт тадбирлари, уларнинг ҳудуднинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлари уюштирилди.

Барча тадбирлар давомида соҳа ривожига муносиб улуш қўшаётган, таълим тарбия жараёнларида ўзини кўрсатаётган, ёш авлодни ватанга садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фидоий устозлар тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши, бошланғич  ташкилотлар ва иш берувчиларнинг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email