2021 йил 7 декабрь куни Жиззах вилоят АЙҲББ касаба уюшма қўмитасида “ Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби , ҳужжатларни ҳуқуқий расмийлаштириш тўғрисида”, ва “2021 йил якунлари”га бағишланган йиғилиш — семинар бўлиб ўтади.
Йиғилиш – семинарда вилоятдаги барча йўл хўжалиги корхоналари касаба уюшма қўмиталари раислари, касаба уюшма қўмита аъзолари, касаба уюшма фаоллари ва кадрлар бўлимлари бошлиқлари қатнашдилар.
Йиғилиш – семинарда кун тартибидаги 1- масала юзасидан Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмачси Республика Кенгашининг бош юристконсульти Л.Қ.Нишонова қатнашдилар ва “Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, ҳужжатларни ҳуқуқий расмийлаштириш тўғрисида, ҳамда Қонунчиликдаги сўнги ўзгаришлар ҳақида” маъруза қилдилар.
Йиғилиш – семинарда кун тартибидаги 2- масала, яъни 2021 йилнинг кутилаётган якунлари бўйича Б.Худайбердиев — Жиззах вилоят АЙҲББ касаба уюшма қўмитаси раиси сўзга чиқди.
Қизиқарли ўтган йиғилиш-семинар якунида Л.Қ. Нишонова ва семинар қатнашчилари ўртасида савол-жавоблар, ўзаро фикр алмашиш бўлиб ўтди.
Жиззах вилоят АЙҲББ касаба уюшма қўмитаси раиси: Б.Худайбердиев
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: