Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгаши тизимидаги Тўрақўрғон 2-сонли касб-ҳунар мактабида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остидаги фестивал -«Оила-маънавият қўрғони» тадбири деб номланди.
«Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари- филология фанлари номзоди, доцент Тўлқин Тоғаев, Ўзбекистон Ёзувчилар ижодий уюшмаси аъзоси, шоира Зилола Хўжаниёзоваларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.Айтиб ўтилганидек, ҳар битта оила маънавият қўрғондир. Бу қўрғонда инсон туғилади, камолга етади ва ҳаёт кечиради. Оилада берилган тарбия, дастурхон атрофидаги нафис суҳбатлар фарзандларга тўғри йўлни кўрсатади. Ота-оналар эса уларга ибрат мактабини яратиб берадилар.
Бу маърузалар халқона, содда тилда баён этилгани учун ҳам тингловчилар эътибор билан тингладилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: