11-ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан меҳнаткашларни маданий дам олдириш тадбирлари давом этмоқда

«11-ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» байрами муносабати билан Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси  ходимлари Тошкент шаҳар Кенгаши хизматидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар доирасида 31 октябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан тарсоқ тизимидаги Тошкент метрополитени АЖ, 12-Қурилиш трести АЖ, Тошкент Давлат Транспорт Университети, Транспорт вазирлиги ҳамда Тошшаҳартрансхизмат АЖ тизимида ишловчи ходимлардан 50 нафарини кун давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари тарихи музейига ташрифлари уюштирилди.

Музейга ташриф буюрувчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари тарихи тўғрисида музей ходимлари мазмунли маъруза билан хизмат кўрсатишди ва музей экспонатлари билан таништириб чиқдилар. Ташриф сўнгида музей фойесида эсдалик учун суратга тушилди.

            «11-ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» байрами муносабати билан тармоқ тизимида маданий-маърифий ҳамда бошқа тадбирлар уюштирилиши қизиқарли давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email