Йил бошидан барча меҳнат жабҳаларида меҳнат шартномалари тузила бошланади. Ўз-ўзидан аёнки, мазкур ҳужжат Меҳнат кодексига асосланган ҳолда амалга оширилади. Маълумки, Меҳнат кодексининг янги нусҳаси яратилди. Эндиликда барча идораю ташкилотлар, ишлаб чиқариш корхоналарида янги меҳнат қонунлари асосида иш юритади.
Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Тошкент шахар Кенгаши томонидан мазкур мақсадга хизмат қилувчи тадбир ўтказилди.
Меҳнат қонунчилигидаги янгиликлар билан тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош юрисконсульти Лола Нишонова йиғилиш иштироқчиларини яқиндан таништирди.
Қонунда назарда тутилган қатор ўзгаришлар меҳнат шартномаларида ҳам ўз аксини топади. Л. Нишонова ишга қабул қилиш, ишдан четлашиш, меҳнат таътиллари ва ишчи-ходимларга яратилаётган имтиёз ва енгиллардан йиғилганларни бохабар қилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Тошкент шахар Кенгаши раиси Х.К.Сайдалиевнинг 2022 йил бўйича ҳисоботи ва шу йилда амалга ошириши кутилаётган ишлар режаси тингланди.
Тадбирда тармоқдаги корхона ва ташкилотлар касаба уюшма раислари, юристлари, мутахассислари иштирок этиб ўзлари қизиқтиган саволларга жавоб олишди.
Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан Узшаҳарсозлик ЛИТИ ДУК – Абдуллаева Фотима Эркиновна, Трансйўлқурилиш ДУК — Казакбаев Анвар Султанович, Тошкент вилояти йуллардан мунтазам фойдаланиш УК — Зупарходжаев Азизходжа Саидазимходжаевич, Йул лойиха бюроси МЧЖ — Бабаханов Асқар Тожихановичлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбирда кўтарилган масалалар юзасидан иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари ўрганилган ҳолда Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Тошкент шахар Кенгаши томонидан қарор қабул қилди. Қарорда йил давомида амалга ошириладиган ишлар кўлами ҳам ўз аксини топди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: