Юксак эътирофга сазовор бўлган, таълим соҳаси ҳақиқатдан ҳам буюк келажак асосини яратган қудратли механизмдир. Устоз ва мураббийлар келажак авлодларнинг мурғак қалбларига маънавият ва маърифат уруғини қадовчи буюк бунёдкорлардир.
Шундай экан, улар зиммасига ёш авлодни бугунги кун талаблари даражасида тарбиялаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, униб-ўсаётган ўғил-қизларнинг дунёдаги ҳеч бир мамлакат болаларидан кам бўлмаслигига эришишдай оламшумул масъулият юкланади. “1- Октябр Устоз ва мураббийлар куни”муносабати билан тармоқ тасаруффидаги ўқув муассасаларида хам байрам тадбирлари ташкил этилди.
Наманган вилояти Хўжанд саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида ўтказилган “Маънавият соатида” Давлат томонидан берилаётган эътибордан руҳланиб талабаларга таълим бераётган коллеж ўқитувчилари иштирокида ўтказилган Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси И.Султонов сўзга чиқиб тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлади. Уларнинг машаққатли ва савобли фаолиятларида хормай толмай мехнат қилишларини тилади.
Тадбир давомида қўмита раиси Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги давомидаги Ватанимизнинг халқаро майдонда обрў-эътибори ортиб, ўзига хос муносиб ўрин эгаллаётганлиги, Мустақиллик миллий давлатчилигимизни, хақ-хуқуқимизни, урф-одат ва анъаналаримизни тиклаш бўйича беқиёс имкониятлар берди. Ўзбекистон машхур беш тамойилга асосланган ўз тараққиёт йўлини танлаб олгани ва дунёда “ўзбек модели” сифатида эътироф этилганини аниқ тахлиллар орқали очиб берилди. Мустақиллик даврида қабул қилинган реформаларда асосан ахолимиз, биринчи навбатда кекса авлод вакиллари, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг хуқуқ ва манфаатларини таъминлаш,оналик ва болаликни химоя қилиш масалалари акс этаётган бир пайтда, Мустақиллик деган бебахо неъматнинг қадр қимматини теран идрок этиш, эришилган ютуқларнинг ахамиятини мехнаткашлар орасида кенг тарғиб этиш, бугунги кунда олиб борилаётган маънавий-маърифий фаолиятимизнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб келаётганлиги тўғрисида сўз юритди.
Тадбир сўнгида фаол меҳнат қилиб, барчага ўрнак бўлаётган ўқитувчиларни қўмита томонидан байрам муносабати билан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бундай тадбирлар тармоқнинг барча касб хунар коллежларида ўтказилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: