Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси V- раёсати якунлари тўғрисида

2016 йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш , қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси ўтказилди. Раёсат кун тартибидан ўрин олган биринчи масала юзасидан тармоқ касаба уюшма ташкилотларининг 2016 йил 9 ойи давомидаги фаолияти тахлил этилди.
Касаба уюшмалари мутахассислари “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Халқаро меҳнат ташкилотининг “Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида”ги ҳамда янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этдилар. Мазкур Қонунлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан қабул қилинди.
Мажлисда таъкидланганидек, Нодавлат секторига мансуб 1745 та корхона ва ташкилотда бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари тузилиб, уларда меҳнат қилаётган 25 мингдан ортиқ ходимнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди. 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 1.5 фоизга ўсиш кузатилди.
Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашига 169 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, булардан ёзма – 22 тани, оғзаки – 43 тани, Интернет орқали – 48 тани, Ишонч телефонлари орқали – 56тани ташкил этди.
Кўриб чиқиш натижасига кўра 36 та мурожаат қаноатлантирилди, 129 та мурожаат бўйича тушунтириш берилди, 9 таси сабаблари тушунтирилди. 4 таси иш юритувида.
Касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан Давлат архитектура ва қурилиш Қўмитаси, “Ўзмонтажмағсусқурилиш”, “Ўзқурилишматериаллари”, “Ўзавтойўл”, “Тошшаҳартрансхизмат” Компаниялари ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти Агентлиги билан 2015-2017 йиллар учун имзоланган тармоқ Келишувларни бажарилиши учун жами 158 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди, ўрта ҳисобида хар бир ходимга 5-6 миллион сўмдан бевосита ва билвосита фойда келтирилди.
“Соғлом она ва бола” Давлат дастури доирасида тармоқ корхоналарида жорий йилнинг 9 ойида жами 2,6 миллиард сўм, шу жумладан 292 миллион сўм касаба уюшмаси маблағидан сарфланиб, 9937 нафар аёллар, ешлар, кекса, ногирон ва корхоналарда узоқ йиллар давомида ишлаб пенсияга чиқган шаҳсларга моддий ва манавий кўмак кўрсатилди.
Ўтган давр мобайнида жамоа шартномалари орқали олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 32 нафар талабанинг шартнома пулларининг бир қисми қопланди, 138 корхона ва ташкилотда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларга ўз касбининг сир-асрорларини ўргатаётган 235 устоз-ходимлар рағбатлантирилди.
Тармоқ корхона ва ташкилотлари бўйича жамоа шартномаларида мехнатни мухофаза қилиш бўйича режалаштирилган тадбирлар сони 11499 та чора тадбирлар белгиланган бўлиб уларни бажариш учун 7 млрд. 332 млн 672 минг сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган бўлиб, 2015 йилнинг 9 ойи давомида 8824 та тадбирлар бажарилиб ушбу тадбирларни бажаришга 5 млрд 626 млн. 182 минг сўм сарфланган. Бу эса тармоқ бўйича хар бир ходимга ўртача 38,6 минг сўмдан сарфланганлигини кўрсатади.
Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни касаба уюшмалари фаолиятига кенг жалб қилиш, ишланма ҳамда лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида “Йилнинг энг фаол транспортчиси” танлови, “Энг яхши ишчи касб эгаси” танловининг “Қурилиш пардозлаш устаси” ва “Умумқурилиш ишлари устаси” номинациялари бўйича кўрик танловлар ўтказилди. Танлов ғолиблари Республика кенгашининг совғалари билан тақдирландилар ва“Ёш мутахассислар” IV республика форумида қатнашиш имкониятини қўлга киритдилар.
Жорий йилги ёз соғломлаштириш мавсуми Тармоқ Республика кенгаши тасаруффида оромгохлар мавжуд корхона ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамжиҳатликда уюшқоқлик билан ташкил этилиб, Республика Кенгаши тасаруффидаги 9 та болалар соғломлаштириш оромгохлари фаолият юритди, болаларни соғломлаштириш режаси 7020 нафар болани ташкил этган бўлса, амалда мавсум бўйича 7320 нафар болалар соғломлаштирилди
Раёсат мажлисида касаба уюшмалари Республика кенгаши томонидан жойларда сайёр қабулларни ўтказиб бориш орқали ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш, юзага келиши мумкин бўлган меҳнат низоларини жойида ҳал қилиш масаласига эътиборни кучайтириш, янги иш ўринлари ҳақиқатда яратилганлигини ўрганиш ишларини янада такомиллаштириш, коллеж битирувчиларининг иш ўринларида қўнимлилигини ўрганиш ишларини изчил давом эттириш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, ташкилот, муассасаларда касаба уюшма ташкилотларини тузиш ишларини янада кучайтириш масаласига алоҳида тўхталинди.
Раёсат йиғилишида замон билан ҳамнафас бўлиш, бунинг учун фаолият самарадорлигини янада ошириш, эртанги кунга ишонч билан меҳнат қилиш масаласи доимий диққат марказида бўлиши, бу галдаги вазифаларнинг сифатли ижро этилишини таъминлаши алоҳида қайд этилди.
Раёсат йиғилишида фаолиятга оид яна бир қатор масалалар ҳам муҳокама этилди. Йиғилиш якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

sam_8057

sam_8029

sam_8028

sam_8059

Print Friendly, PDF & Email